Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото
Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда хабар қилди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйган ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

Қайд этилишича, маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этган.

Шунингдек, Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.