Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки фаолиятини такомиллаштириш борасида таклифлар билдирди
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилишидаги иштирокида банк фаолиятига доир таклиф ва фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

«Бугунги кунда дунё мамлакатлари иқлим ўзгариши, йирик миграцион жараёнлар, табиий, энергетика ва озиқ-овқат ресурсларининг етишмовчилиги каби жиддий синовларга дуч келмоқда. Бу хавф-хатарларни самарали енгиш учун банкнинг аъзо мамлакатлари инновация ва технологияларни ривожлантириш ва жорий қилиш масалаларида кенг қамровли ҳамкорлик ўрнатиши лозим», — деган Президент.Унда айтилишича, давлат раҳбари банк фаолиятини такомиллаштириш борасидаги фикр ва таклифларини баён қилган:
Қайд этилишича, у Ислом тараққиёт банкининг ушбу жараёнларга тўлақонли етакчилик қилиш салоҳиятига ишонишини ва банк фаолиятини такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Ислом тараққиёт банки йиғилишидаги нутқини бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, тадбирда Шавкат Мирзиёев яна бир бор Афғонистон масаласига тўхталган.