«Толибон» ҳаракати Панжшер қаршилик кучлари билан бўлган жангда ортга чекинди

Панжшер вилоятидаги миллий қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг минтақадаги олтита постни босиб олгани ҳақидаги даъволарини рад этди ва ҳаракат тўқнашувда мағлубиятга учрагани маълум қилинди. Бу ҳақда қаршилик кучларига яқин манбага таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, икки томонлама тўқнашувларда «Толибон» ҳаракати жангарилари орасида «катта йўқотишлар» бўлган, натижада ҳаракат ортга чекинган.

«‘Толибонʼ, ҳақиқатан ҳам, 31 августдан бошлаб Панжшерга киришга уриниб кўрди, лекин уларнинг бу уриниши муваффақиятсизликка учради. Улар ҳеч бир постни қўлга олишмади. Аксинча, катта йўқотишларга дуч келиб, орқага чекинишга мажбур бўлди», дейилган манбада. Унга кўра, 300 дан ортиқ «Толибон» ҳаракати жангариси ўлдирилган, ўнлаб одамлар яраланган ва асир олинган.

Ўз навбатида, қаршилик кучлари вакили Фаҳим Даштининг журналистларга айтишича, «Толибон» охирги 40 соат ичида Панжшерга бир неча марта ҳужум уюштирган, бироқ мағлубиятга учраган. «Ҳаракатнинг 40 аъзоси ҳалок бўлди, яна 35 киши яраланди», — деган у. Шунингдек, Фаҳим ҳаракат Панжшер билан қўшни Боғлон вилоятидан ҳужумлар уюштираётганини таъкидлаган.

Аввалроқ «Толибон» сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наим ҳаракат назоратида бўлмаган Панжшер вилоятини куч билан эгалламаслигини айтганди. У оммавий ахборот воситаларининг қаршилик раҳбарлари музокараларда натижа йўқлигини ва «Толибон»нинг ҳарбий куч ишлатиб, вилоятга кириш ниятини эълон қилгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Қаршилик кучларининг маълум қилишича, толиблар улар учун Афғонистонда тузмоқчи бўлган ҳукуматда бир ёки иккита ўрин ажратишини таклиф қилган, бироқ қаршилик фронти буни рад этган.

Шунингдек, қаршилик фронти баёнотида музокаралар муваффақиятсизликка учрагани ва «Толибон»нинг охирги ҳужуми туфайли Панжшер ва Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида «Толибон»га қарши жанглар бўлиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятига ҳоким тайинлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоят қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг 100 дан ортиқ жангчисини йўқ қилгани маълум қилинган. Ҳамда Панжшер қаршилик кучларининг «Толибон» ҳаракати билан келишиш шарти ҳақида маълумот берилган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди