Тошкентда мастлиги гумон қилинган аёл ЙПХ ходимини ҳақорат қилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 30 август куни мастлиги гумон қилинган аёл йўл-патруль хизмати ходими билан жанжаллашди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат 02:00 ларда тумандаги Ибн Сино деҳқон бозори яқинида тунги хизматда бўлган ЙПХ ходими Э.Худойберганов кўринишидан мастлик аломати сезилган, хатти-ҳаракатлари шубҳали бўлган аёлнинг «Matiz»ни бошқармоқчи бўлганини кўрган. «Lacetti» русумли хизмат автомобилини йўл четига тўхтатиб, аёл билан мулоқот қилган.

Қайд этилишича, мулоқот давомида ходим фуқаро Д.Т.ни мастликда гумонлаган ва транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаган. Шундан сўнг аёл турли сўзлар билан ходимни ҳақорат қилган. Ходим вазминлик билан оила аъзоси ёки таниши келиб олиб кетмагунча автомобилни бошқаришига йўл қўймаслигини маълум қилган. Фуқаро фарзандини чақиргандан сўнг ходим ўз хизматини давом эттирган.

Таъкидланишича, Д.Т. жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузгани, ЙПХ ходими Э.Худойбергановни турли сўзлар билан ҳақорат қилгани бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалиб кетиши ҳолати ўрганилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда эркак ИИБ ҳодимини ҳақорат қилиб, юзига ургани ва ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган блогер жазолангани хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023