Украина президенти Байден билан бўлган учрашуви ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан бўлиб ўтган Вашингтондаги учрашувини баҳолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашув оддий руҳда ўтган. Президент журналистларга берган интервьюсида Америка томони Украина делегациясига ҳеч қандай шикоят қилмаганини айтган.

«Умуман олганда, учрашув самарали ўтди. Оддий эркаклар суҳбати бўлди», — дея Зеленский музокараларга таъриф берган. Унинг қўшимча қилишича, учрашув режалаштирилганидек бир соат эмас, икки соат давом этгани «томонлар мулоқотга қизиқиш билдирагани ва бу мулоқот натижаси» экани билан изоҳлаган.

Шунингдек, у учрашув пайтида ўзини ёмон ҳис қилмаганини таъкидлаган. «Америка Қўшма Штатларидан Украинага, менга, жамоамга ҳеч қандай салбий муносабат бўлмади. Ҳеч нарса, ортиқча ҳаракат ва сўз ҳам йўқ эди», — дея президент «бу жуда яхши» эканини айтган.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Байденнинг Украинага ташрифини муҳокама қилишни эсдан чиқариб қўйганини таъкидлаган. «Ростини айтганда, мен буни учрашувдан кейин эсладим, АҚШ президентининг ташрифи ҳақида батафсилроқ гапириш керак эди», — деган Зеленский.

Аввалроқ Россия Зеленский ва Байден учрашувидан нима кутаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Украина президенти АҚШда 277 млрд долларлик «Украинани ўзгартириш режаси»ни тақдим этгани хабар берилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео