«‘Биз ҳам одаммиз, дам оламизʼ, пичингини эшитганча эмланиш орқага сурилиб қолмоқда» — Баҳром Абдуҳалимов

«Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзоди кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимов Мустақиллик байрами учун белгиланган 5 кунлик дам олишда вакцинация жараёнида узилиш кузатилаётганини танқид қилди. Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Адолат» СДП ахборот хизмати

Қайд этилишича, эмлаш жараёни барча ҳудудларда ҳам тўғри ва узлуксиз ташкил этилмаган. Аҳолининг бир қисми вакцина олишда қийинчиликка дуч келмаган бўлса, яна бир қисмининг эмлаш муддати шифокорлар сабаб кечиктирилган.

«Президент фармонига биноан, бу йилги Мустақиллик байрами муносабати билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимлари кетма-кет беш кун дам олиши белгиланди. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан 5 сентябрга қадар дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бу, албатта, энг улуғ, энг азиз байрамимиз, мустақиллигимизнинг 30 йиллик юбилейини муносиб нишонлаш учун аъло имкониятдир. Мазкур хабар байрамона кайфиятдаги халқимиз томонидан илиқ қарши олинди.

Вакцина мавзусига доир аввалги мақоламда такрорий дозалар оралиғи 60 кунгача чўзилса ҳам эмлаш ўз вазифасини бажаришига қарамай, ҳозирги эпидемиологик беқарор вазиятни инобатга олиб, аҳолини ўз вақтида, яъни муддати келгани заҳоти дарҳол эмлаш таклифини илгари сургандим. Зеро, вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилиб, иккинчи дозага етиб келмай касалликка чалиниб, кейинги дозани олиши савол остида қолаётганлар кўп. Шундай экан, аҳолини тўлиқ эмланишини қатъий назорат қилиш муҳимдир.

Август ойининг аввалида илк бор эмланган инсонлар сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида такрорий вакцинага эҳтиёж сезади. Ойнинг илк беш куни эса дам олиш кунларига тўғри келмоқда. Албатта, тиббиётчилар ҳам мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси, барча каби улуғ байрамни мароқли ўтказишга ҳақли. Аммо беморлар кўпаяётган, коронавирус ва пневмония сабаб ўлим ҳолатлари қайд этилаётган айни вазиятда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дам олиш куни тиббиётчиларга ва айнан вакцинацияга масъул шифокор ҳамда ҳамшираларга навбатчилик ташкил қилинди.

Бироқ халқ фикри ўрганилганида, бу тамойил ҳамма ерда тенг равишда татбиқ этилмаётгани аён бўлди. Бунга юқори эҳтимол билан тизимдаги бошбошдоқлик, айрим оилавий поликлиника бош шифокорларининг масъулиятсизлиги сабаб бўлиши мумкин. Аҳолининг бир қисми байрам кунлари бўлишига қарамай, поликлиника ва вакцинация хизматидан фойдаланмоқда, бир қисми эса оилавий шифокоридан ‘Биз ҳам одаммиз, дам оламиз’, пичингини эшитганча эмланиши орқага сурилиб қолмоқда.

Таъкидланишича, сентябрнинг илк кунларида вакцина олиши режалаштирилган кўпчиликка 31 август куни поликлиникадан қўнғироқ бўлиб, вакцина олишга таклиф қилинган. Ҳали белгиланган, телефонига ўша пайтда келган қисқа хабарда ёзилган муддат келишига бир-икки кун борлигини айтганда ҳозиргина ССВ томонидан 21 кун оралиғида қайта эмлаш ҳақида буйруқ олганларини асос қилиб кўрсатган. 31 август куни эмланмаганлар шу билан 6 сентябрдагина бу имкониятга эга бўлишини, байрам кунлари поликлиника ишламаслигини қистириб ўтган.

Ваҳоланки, вакцинанинг такрорий дозаси муддатини вазирлик ёки шифокор эмас, балки ана шу вакцинани ихтиро қилган иммунолог олим белгилайди. Вакцина турига қараб муддатлар фарқланади. Масалан, ‘Спутник’ — 21 кун, ‘Moderna’ — 28 кун, ўзбек-хитой вакцинаси 30 кун оралиғида такрорий қабул қилиниши белгиланган. Ёппасига 21 кун деган муддатни ўрнатган чиндан ҳам, шифокорлар айтганидек, вазирлик ёки поликлиника ходимлари ўзига қулайлик яратиш, навбатчиликдан озод бўлиш учун шундай баҳоналарни ўйлаб топишяптими?

Зотан, коронавирусга қарши вакцина режали эмлашлардан бироз фарқ қилади. У билан боғлиқ вакцинация тадбирлари аввалдан мавжуд дастурлар эмас, глобал пандемик шароитдан келиб чиқиб жорий этилмоқда. Яъни ССВ режасидаги гепатит, кўк йўтал, қизамиқ сингари касалликларга қарши эмлаш каби ўрнатилган муддатда эмас, имкон қадар тез оммавий эмланишни бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу боис вакцинация ва айниқса, такрорий дозаларни қабул қилиш байрам кунлари ҳам амал қилиши шарт.

Ўтган йили юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилгач, табиий равишда тиббиётчиларнинг иш сиғими тубдан ошди. Шунга яраша шифокорларга юксак эҳтиром кўрсатилди, коронавирусни даволашга ихтисослашган ва карантин муассасаларида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари катта миқдорда оширилди. Байрам куни ҳамма дам олаётганда ўз оромидан кечиб, фидойилик кўрсатган ҳолда эмлаш тадбирларида қатнашадиган тиббиёт ходимларига ҳам имтиёзлар ва рағбатлар яратилиши адолатдандир.

Беш кун кичик муддатдек кўриниши мумкин, аммо беморлар антирекорди қайд этилаётган ҳозирги даврда беш соат, беш дақиқа миқдорида ҳам хушёрликни йўқотмаслик фақат ўзимизнинг фойдамизга хизмат қилади».

Баҳром Абдуҳалимов, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан дам олиш деб эълон қилинган 1–5 сентябр кунлари ҳам вакцинация жараёни давом эттирилишини маълум қилганди.

Аввалроқ Баҳром Абдуҳалимов вакцина атрофидаги саволларга жавоб берилмаётгани бўйича мурожаат билан чиққанди. Кейинчалик Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023