Cambridge Assessment’нинг расмий веб сайтида Президент мактаблари ҳақида мақола ва видео эълон қилинди

Cambridge Assessment ташкилотининг расмий веб сайтида Президент мактаблари ҳақида мақола ва видео эълон қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram / @piimauz

Президент мактаблари Ўзбекистонда таълимни ривожлантиришнинг асосий негизи сифатида майдонга чиқди. Мазкур мактаблар мамлакатнинг турли бурчакларидан иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва халқаро стандартларга мослаштиришни мақсад қилган.  Бу хусусда мақолада кенгроқ баён қилинади.

Жумладан, ушбу мактаблар фан, технология, муҳандислик, санъат, математика (STEAM) ва инглиз тилидаги IGCSE ўқув дастуридан фойдаланган ҳолда, ўзбек тилида ўқитиладиган миллий фанлар ёрдамида ўқувчиларни танқидий фикрловчи ва мустақил шахс сифатида ривожлантиради.

«Таълимга киритилган инвестиция жуда муҳим сармоядир. Чунки биз бу орқали мамлакат келажагига инвестиция киритмоқдамиз»,-дейди Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова.    

Cambridge Assessment ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стеве Кинг ўзаро ҳамкорлик ҳақида ўз фикрини билдирар экан, Кембриж билан ташкил этилган Президент мактаблари қўлга киритган натижалар икки тарафнинг ҳам ютуғи эканлигини таъкидлаб, Президент мактабларида таҳсил олаётган ёшлар мамлакат келажагига катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

«Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудида жойлашган Президент мактаби ўқувчиси A level сертификати олгани ҳайратланарли»

Шунингдек, Стеве Кинг Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудида жойлашган Президент мактаби ўқувчиси Барно Рустамованинг A level сертификатини қўлга киритгани уни ҳайратлантирганини таъкидлайди. Албатта,  очилганига эндигина 3 йил бўлган Президент мактабларининг ўқувчилари А Level имтиҳонларида тарихий натижа қайд этиб, битирувчиларнинг катта қисми хорижий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди.

“Ўқишга келганимда бошқа синфдошларим сингари менда ҳам янгича ўқув дастури асосида  ўқиш қийинчилик туғдирган. Шундай бўлишига қарамай биз астойдил ўқишга ҳаракат қилдик. Барча интилишлар натижаси ўлароқ Кембрижнинг A/AS level  сертификатини қўлга киритдим. Мени доим қўллаб-қувватлаган, яхши ўқишга ундаган ота-онам, устозларим ва Президент мактабларидан миннатдорман», — дейди Хива Президент мактаби битирувчиси Барно Рустамова.

Шу билан бирга, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда дарс берувчи педагогларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда педагогларнинг касбий малакасини ошириш илмий-тадқиқот лойиҳаси устида иш олиб борилди. Мазкур тадқиқот лойиҳаси доирасида ўқитувчи кадрларнинг касбий ривожланишлари учун махсус модель яратиш ва уни синовдан ўтказиш кўзда тутилган.

Бу ҳақида Президент мактаби ўқитувчиси Томас Топхем ўз фикрини билдирди: «Президент мактабларида ишлаш  бу гўёки Кембриж мактабларида ишлашдек масъулиятли. Чунки ушбу мактабларда Кембриж дастури асосида таълим берилади. Демак, мактабнинг педагог кадрлари ҳам рақобатбардош ва юқори салоҳиятли бўлиши талаб этилади».

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023