ДТМ тест синови натижалари бўйича мурожаат билан чиқди
Давлат тест маркази олийгоҳларнинг бакалавриат йўналиши учун тест синови натижалари 3 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинишини маълум қилди.

Қайд этилишича, натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:
- 15:00 дан — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;
- 16:00 дан — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;
- 17:00 дан — Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев олийгоҳларнинг бакалавриат йўналиши учун мандат 3 ёки 4 cентябрь куни чиқишини маълум қилганди. Блогер Хушнудбек Худойбердиев эса мандат жавоблари ҳудудлар кесимида эълон қилинишини айтганди.