Елизавета II вафот этганда амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилгани маълум бўлди

Буюк Британияда қиролича вафот этган тақдирда юз бериши мумкин бўлган тартибсизликнинг олдини олиш учун 10 кунлик фавқулодда чоралар режаси ишлаб чиқилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Politico»га таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, ҳужжатда қиролича вафот этган тақдирда Лондонга келадиган кўплаб одамлар оқими сабаб юзага келиши мумкин бўлган энг ёмон вазият ҳақида огоҳлантирилган. Махсус хизмат ходимлари террорчилик хавфининг кучайиш эҳтимоли туфайли юқори тайёргарлик ҳолатида бўлиши айтилган.

Хабар берилишича, ҳужжатда қироличанинг ўлими куни «Д» деб номланган бўлиб, ҳодисадан бир неча соат ўтгач, бош вазирга, вазирлар маҳкамаси котибига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларига монархнинг ўлими тўғрисида хабар берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Буюк Британия бош вазири ва бир қатор етакчи вазирликлар жойлашган Лондон марказидаги Уайтхолл кўчасида байроқлар туширилиши, қироллик оиласи веб-сайти қора рангга ўзгариши, мотам ва монархнинг ўлимини тасдиқловчи қисқа баёнот ҳам берилиши таъкидланган.

Аввалроқ Елизавета II’нинг соғлиғи хавф остида экани айтилганди. Шунингдек, қиролича тахтдан қачон воз кечишини очиқлаганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео