Мусулмон одам ит, илон, типратикан шўрвасини ичса бўладими?
Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси Мусулмон одам ит, илон, типратикан каби ҳайвон шўрвасини ичиши ҳалол ёки ҳалол эмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

Маълум бўлишича, ит, илон ва типратикан гўшти ҳаром ҳисобланади. Мусулмон одам бундай нарсалардан сақланиши керак.
«Агар оғир бемор бўлиб, олий тоифали мусулмон шифокор унинг касалига ‘Ҳаромни истеъмол қилишдан бошқа чора йўқʼ, деса, охирги чора сифатида зарурат миқдорича истеъмол қилишга баъзи уламолар рухсат берган», — дейилади қўмита изоҳида.
Аввалроқ Фатво қўмитаси жирафа ва чигиртка ейиш ҳалол ёки йўқлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берганди. Шунингдек, қўмита жойларда эшак гўшти сотилаётганига муносабат билдирган.