Ўзбекистонда бакалавриат йўналишлари учун мандат чиқадиган тахминий сана маълум қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги директори Давлат қабул комиссияси билан боғланиб, маълумот олди
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев олийгоҳларнинг бакалавриат йўналиши учун мандат чиқадиган санани аниқлаш учун Давлат қабул комиссияси билан боғланди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Қайд этилишича, мандат 3 сентябрь куни кечки пайт ёки 4 сентябрь куни чиқади.
«Мандатнинг аниқ қачон чиқишини аниқлаштириш учун яна бир бор Давлат қабул комиссияси билан боғландим. Жуда катта эҳтимол билан мандат бугун кечки пайт ёки эртага чиқишини айтишди», дейди Саъдуллаев.
Шунингдек, агентлик директори мандатнинг чиқиши аниқлигини эслатиб, абитуриентларни серверларни «портлатиб юбормаслик»ка чақирган.
Аввалроқ Алишер Саъдуллаев Давлат қабул комиссияси мандат натижалари тез кунда чиқишини маълум қилганини ёзганди. Агентлик директори Давлат тест маркази расмий баёнот билан чиқса, ортиқча саволлар ва тушунмовчиликларнинг олди олинишини айтиб ўтган.