Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларида айрим талабаларнинг амалиёти ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 31 августдаги қарори билан «Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган, қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади. Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади ҳамда 2 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан:

  • CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
  • умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари деганда  Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари, халқаро муносабатлар деганда  «Сиёсатшунослик», «Халқаро муносабатлар», «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)», «Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)», «Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» ҳамда «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда талабалар учун академик таътилни сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўзгартириш имконияти яратилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, талабалар учун Президент гранти жорий этилгани хабар қилинган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди