Панжшерга ҳужум қилган «Толибон» ҳаракати пистирмага тушгани айтилмоқда — видео

Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари жойлашган Панжшерга ҳужум қилган «Толибон» ҳаракати пистирмага тушгани айтилмоқда.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода қаршилик кучлари ҳамда пистирмага тушган ҳаракат аъзолари ўртасида кечаётган жанг кўрсатилган.

Маълумот ўрнида,  Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг 100 нафардан ортиқ жангарисини йўқ қилгани хабар берилганди.

Маълум бўлишича, ҳаракат бу вилоятга қарши янги ҳужум бошлаган. Ҳодиса тафсилотларини қаршилик кучлари вакили Фаҳим Дашти маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумда юздан ортиқ ҳаракат жангариси ўлдирилган.

Айтилишича, ҳужум 31 август куни Панжшер шимолида бошланган. «Улар жиддий мағлубиятга учради. Улардан 115 нафари ўлдирилди, 200 нафарга яқини яраланди, 35 нафари асирга олинди», — деган Дашти.

Таъкидланишича, қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг баъзи оғир қуролларини йўқ қилган. Натижада улар чекинишга мажбур бўлган.

«Толибон» ҳаракати 15 августда Кобулга кириб, Афғонистоннинг деярли бутун ҳудудида назорат ўрнатилганини эълон қилган. Ҳаракат ҳозирча ўз назоратига фақат Панжшер вилоятини ололмаган. У ердаги қаршилик кучларига Аҳмад Масъуд ва Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ етакчилик қилаётгани айтилган. Солиҳ президент Ашраф Ғани қочиб кетганидан кейин ўзини давлат бошлиғи деб эълон қилган эди.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Панжшерга яна ҳужум қилгани айтилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшердаги қаршилик кучлари пистирмасига тушган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023