Путин мобиль телефондан фойдаланадими?

Россия президенти Владимир Путин мобиль телефондан фойдаланиши ҳақида берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг телебошловчи билан бўлган суҳбатига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, давлат раҳбарига бу ҳақдаги савол Шарқий иқтисодий форум сессиясида берилган. Президент билан суҳбатда телебошловчи ва тадбир модератори Сергей Брилев давлат раҳбаридан «Мобиль телефонингиз борми?» — дея сўраган. Ўз навбатида, Путин бунга «Йўқ», — деб жавоб берган.

Маълумот ўрнида, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путиннинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқлигини тасдиқлаганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва бу ҳақда президентнинг ўзи ҳам маълумот берган. Жумладан, давлат раҳбари аккаунт юритиш учун вақти йўқлиги, бу ишни унинг ўрнидан кимдир қилишини хоҳламаслиги ва бу хато эканини таъкидлаган.

Шунингдек, матбуот котиби айни пайтда Кремль, мамлакат ҳукумати ва алоҳида вазирликлар «ижтимоий тармоқларда тобора кўпроқ иштирок этаётган»ини айтиб ўтган.

Аввалроқ Путин АҚШни долларни сиёсий мақсадларда ишлатишда айблагани хабар берилган. Шунингдек, Россияда янги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарилишини маълум қилганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди