Қашқадарёда эркак 12 ёшли қизни ўғирлаб кетиб, зўрламоқчи бўлди — видео

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 28 августдан 29 августга ўтар кечаси Ш.К. исмли эркак 2009 йилда туғилган қизни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Кадр: YouTube / «Nasafnews»

Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган Ш.К. қизнинг ўз ҳовлиси супасида ухлаб ётган вақтда кўрпага ўраб, пахта даласига ўғирлаб қочган. Қизнинг онасига кўра, ўғирлик қилган эркак Ш.К. шу куни жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлган.

«Қизимнинг айтиши бўйича, у эркак қизимни оғзини ёпиб, кўрпага ўраб кўтариб кетган. Қизим қўрқиб уйғониб, ‘кимсан, нима учун мени оғзимни ёпяпсанʼ, деганда, ‘агар бақирсанг, ҳозир пичоқлаб ўлдириб ташлайманʼ, деб қўрқитган. Йўлда қизим типирчилаб, қочмоқчи бўлган. Шунда қизимга тарсаки тушириб, судрай бошлаган. Кейин эса ‘ечинасанʼ, деб қизимнинг бошига ҳам урган», — дейди қизнинг онаси С.Э.

12 ёшли қиз онасининг сўзларига кўра, у пахта даласидан қочиб, уйига қайтиб келиб, онасини уйғотган ва бўлган воқеани онасига айтиб берган.

«Эртаси куни қизимни шифокорларга кўрсатдим. Экспертиза натижаларига кўра, қизим соғлом экан. Фақат мия чайқалиши ва боши ҳамда қулоғидан лат егани ва шикастлангани маълум бўлди.

Оллоҳимга минг шукур, қизим ўша номарднинг қўлидан қочиб қутулди. Лекин ҳозирги аҳволи яхши эмас. Икки кундан бери овқатлангани йўқ. Нон берсак, емайди, ‘кўнглим айнийдиʼ, деб айтяпти. Ухла десам, фақат ётади. Ухлай олмайди.

Ҳамма менга гапиряпти, қизингизнинг келажагини ўйланг, деяпти. Мен нега яшириб ўтиришим керак экан? Менинг эрим ҳали ҳам ҳар куни ёнимда. Ҳеч қаерга кетгани йўқ. Аммо бошқаларнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган. Тошкентга кетганлари бор. Ойликка ишлайди, 15 кунда бир келадигани бор.

Эртага у номард мендан ўтиб бошқаларнинг болаларига кўз олайтирмайдими? Мен қандай қилиб бу жиноятни ёпиб ўтиб кетишим керак? Мен бу ҳолатни ошкор қилишим керак. Ўзбекистонда шундай одам бор. Билиб қўйишсин. Мен буни ёполмайман. Жазосини олиши керак у эркак», — дейди қизнинг онаси.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, С.Э.нинг 29 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

«Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқлангани сабабли мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова.

Аввалроқ Қашқадарёда севгилиси томонидан зўрлангани айтилган 18 ёшли қиз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қаршида қиз номуси топталгани учун ўз жонига бир неча бор қасд қилгани хабар қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023