АҚШда 11 сентябрь терактлари ҳақидаги материаллар махфийликдан чиқарилади

АҚШ президенти Жо Байден мамлакат Адлия вазирлигига 2001 йил 11 сентябрь терактлари билан боғлиқ махфий ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни топширди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Examiner»

Байденнинг сўзларига кўра, 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллиги арафасида, Америка халқи теракт ҳақида ҳукумат биладиган маълумотларни билишга лойиқ.

«Америка ҳукумати учун ошкораликни таъминлаш ва махфийликни фақат маълум ва зарур ҳолларда сақлаш жуда муҳим», дейилган мамлакат президентининг мазкур теракт тафсилотларини ошкор қилиш ҳақидаги фармонида.

Таъкидланишича, махфий маълумотларни терговдан олиб ташлаш Байденнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлиб, унга бу ҳақда терактнинг 20 йиллиги арафасида фожиа қурбонларининг оилалари эслатган.

Маълумот учун, АҚШда 2001 йил 11 сентябрда қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг йирик теракт содир бўлган. Террорчиларнинг тўрт гуруҳи режалаштирилган тўртта йўловчи самолётини ўғирлаб кетган, улардан иккитаси Нью-Йоркдаги Манҳэттен Жаҳон Савдо Маркази минораларига юборилган, оқибатда иккала осмонўпар бино қулаб тушган. Учинчи лайнер Вашингтон яқинидаги Пентагон биносига учирилган. Тўртинчи самолёт экипажи ва йўловчилари самолёт бошқарувини террорчилар назоратидан олишга уринган, самолёт Пенсильвания штатидаги далага қулаган. Ҳужумларда 19 худкушдан ташқари 2977 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши бедарак йўқолган.

Аввалроқ АҚШда 11 сентябрдаги теракт билан боғлиқ баъзи маълумотларни очиқлаш таклиф қилинганди. Шунингдек, Кобулда содир бўлган теракт тафсилотлари маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023