Олимлар тарихда ҳам коронавирус эпидемияси бўлиб ўтганини аниқлади

Оксфорд университети вирусологлари SARS-CoV-2’ни ўз ичига олган коронавирус тури ўн минглаб йиллар олдин эпидемияга сабаб бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «Current Biology»га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Sky News»

Маълум бўлишича, SARS-CoV-2 ва SARS-CoV-1’нинг охирги умумий аждоди 21 минг йил олдин мавжуд бўлган, бу аввалги ҳисоб-китобларга қараганда 30 баробар кўпни ташкил қилади. Бундан ташқари, мазкур маълумотлар қадимги одамларнинг геном маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига мос келади, тахминан 21 минг йил олдин одамлар коронавирус эпидемиясидан азият чеккан.

«Current Biology» журналида чоп этилган мақола муаллифлари бошқа вируслардаги эволюцион ўзгаришларни ҳам қайта тиклай олишларига умид билдирган. Жумладан, улар гепатит C вируси ярим миллион йил олдин ҳайвонлар орасида тарқалганини ва тахминан 150 минг йил олдин одамлар Африкадан кўчиши пайтида бу вирусни юқтирганини айтган.

Аввалроқ олимлар коронавирус қачон оддий шамоллашга айланишини маълум қилганди. Шунингдек, коронавирус оғир кечган беморлар ўлимига кўпроқ нима сабаб бўлаётгани айтилган.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео