Янгиликлар - 13:06 · 04.09.2021

Ўзбекистон вакили биринчи марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофотини олди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова European International Women’s Leadership Awards мукофотининг 2021 йилги совриндори бўлди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган мазкур тақдирлаш маросимида Германия, АҚШ, Исроил, Бельгия, Буюк Британия, каби мамлакатларнинг вакиллари ҳам иштирок этган. «European International Women’s Leadership Award» тақдимоти жамиятда ва ҳаётда фаоллиги билан минглаб аёлларнинг овозига айланган, аёллар ҳақидаги мавжуд стереотипларни ўз фаолияти билан ўзгартиришга ҳисса қўшаётган аёллар учун эътироф ҳисобланади.

Фото: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ахборот хизмати

Таъкидланишича, тақдимот илк бор 2019 йилда турли қитъалардан йиғилган аёллар иштирокида ўтказилган. Шундан буён Европа Иттифоқининг бу мукофоти жаҳоннинг барча давлатларидан ишбилармон, билимли ва фаол аёлларни тақдирлаш ва уларни меҳнатини дунё ҳамжамиятига таништириш мақсадида ташкил этиб келинмоқда. Қайд этилишича, ЖИДУ жамоаси Гулноза Исмоиловани бу муваффақият билан қутлаб, келгуси профессионал фаолиятида зафарлар тилаган.

Фото: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ахборот хизмати
Фото: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ахборот хизмати

Аввалроқ халқаро математика мусобақасида совриндор бўлган ўзбекистонлик талабалар тақдирлангани ва Танзила Норбоева Олимпиада иштирокчиларини табриклаб, аёл спортчиларнинг натижаларидан мамнунлигини таъкидлагани хабар қилинган.

Bugun — LIVE