Россияда ўзбекистонлик йигитлар ўғирлаган машинасида ЙТҲга учради

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2 сентябрь куни ижарага олинган машинани ўғирлаган ўзбекистонлик йигитлар йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, полиция 2 сентябрь соат 01:15 атрофида (Тошкент вақти билан 03:15да) Испитателей проспекти ва Байконурск кўчалари кесишмасида аварияга учраган «Renault Kaptur» автомобилини тўхтатган. Машинани бошқарган йигитлар эса қочган, аммо қисқа таъқибдан кейин улар қўлга олинган.

Таъкидланишича, қўлга олинганлар 20 ва 21 ёшли Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Маълум бўлишича, улар бировнинг ҳисобига машинани ижарага олган ва уни ўғирлаган. Натижада йигитлар полиция бўлимига олиб борилиб, уларга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Шундан сўнг улар изоляторга жойлаштирилган. Шу билан бирга, жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ва 2 эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда патруль ходими ўзбекистонлик йигитни ўт очиш орқали тўхтатгани маълум қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023