«Толибон» ҳаракати кимларни ўз сафига киритмаслигини маълум қилди
«Толибон» ҳаракатининг шарқий ҳарбий комиссияси кимлар ҳаракат сафига киритилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Нангархор вилояти губернатори баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Баёнотда келтирилишича, собиқ ҳарбийлар, полиция, ИШИД аъзолари ва соқолсиз одамларнинг ҳаракат сафига киритилмаслиги маълум қилинган. Қўмондонларга бу тоифадаги шахсларни «Толибон» кучлари таркибидан чиқариб ташлаш кўрсатмаси берилган.
Таъкидланишича, «Толибон» ҳаракати жангчиларига қора кўзойнак тақиш ва юзини ёпиш тақиқланган.
Маълумот учун, ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Аввалроқ «Толибон» етакчилари ўртасида ўзаро кураш бошлангани маълум қилинганди. Шунингдек, «Толибон» етакчиларининг биографик маълумотлари ҳақида хабар берилган.
