«Толибон» ҳаракати Панжшердаги 2 та туманни эгаллаб олганини маълум қилди
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Хиндж ҳамда Аннаба тумани «Толибон» назоратига ўтгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Билол Каримийнинг Twitter‘даги саҳифасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, Хиндж вилоятнинг энг аҳамиятли ва стратегик ҳудуди ҳисобланади. Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, фақат Абшар туманининг асосий биносини назоратга олиш қолган. Каримий шу тариқа Панжшердаги тўртта туман яъни Шутал, Аннаба, Парян ва Хинж уларнинг назоратига ўтганини айтган. У «Толибон» вилоят маркази томон ҳаракатланаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик кучлари жойлашган Панжшерга ҳужум қилган «Толибон» ҳаракати пистирмага тушгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшерга яна ҳужум қилгани айтилганди. Ҳамда Афғонистон вице-президенти Панжшерда кетаётган уруш ҳақида маълумот берганди.