Тошкентда байроқлар ўғирлангани ортидан байроқ ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилади
Тошкент шаҳрида байроқлар ўғирланиши сабаб тадбиркорларга байроқ ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш таклифи берилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳаракатлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хатоси туфайли яъни байроқлар захираси ва сотуви шу кунгача йўлга қўйилмагани сабаб юзага келган. Шунингдек, ҳокимлик айни ҳолатга аввал ҳам дуч келган бўлса ҳам шу кунгача тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиб, сотувда байроқлар мунтазам бўлишини таъминламагани айтилган.
Қайд этилишича, ҳокимлик ушбу хатони яна такрорламаслик учун, ишлаб чиқарувчиларга байроқ ишлаб чиқариш захирасини яратиш ва сотувда бўлишини таъминлашини айтиб, мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар устундаги байроқни ўзбошимчалик билан олиб, машинасига ўрнатиб ҳаракатлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода ҳайдовчилар автомобилини байроқ тусига бўяб ҳаракатлангани хабар қилинган. Шунингдек, италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби акс этган пойабзаллар тўпламини тақдим этганига Адлия вазирлиги муносабат билдирганди.