Япония аҳолиси ҳукуматни Россияга қарши уруш бошлашга чақирди

«Yahoo News Japan» интернет-порталининг фойдаланувчилари Япония ҳукуматини Курил оролларини қайтариш учун Россияга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Япония фуқароларининг сўзларига кўра, япон дипломатияси уларнинг умидларини оқламаяпти. Шунингдек, улар Токио билан Жанубий Курилда биргаликдаги иқтисодий фаолият олиб бориш ташаббусига қарши чиққан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнотига изоҳ берган. Лавров сўзларига кўра, мазкур ташаббус ўз навбатида Россия Федерацияси Конституцияси билан тақиқланган.

Портал фойдаланувчиларидан бири Россия ҳеч қачон Курил оролларидан воз кечмаслигини айтган, шунинг учун Япониянинг уни «хурсанд қилиш» бўйича уринишлари мантиқсиз эканини таъкидлаган. Айрим фойдаланувчилар эса Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абени Москвага миннатдорчилик билдиришда айблаган.

Шунингдек, фойдаланувчилар Япония ҳукуматини Россияга қарши «шафқатсиз ҳаракат қилиш»га ва унга нисбатан санкциялар жорий этишга чақирган. Япония Россияга қарши уруш бошлаган тақдирдагина «шимолий ҳудудларни» қайтариши мумкинлиги, акс ҳолда «хўрликка чидаши» кераклиги айтилган.

Аввалроқ Хитой Японияни мамлакатнинг ички сиёсатига аралашмасликка чақиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Япония II Жаҳон урушида СССРга қарши бактериологик қурол ишлатмоқчи бўлгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео