АҚШда мамлакатга олиб келинган 200 га яқин афғонистонлик шубҳа остига олинди
АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли Афғонистондан мамлакатга эвакуация қилинган 200 га яқин одам шубҳа остига олинганини айтди. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Миллининг таъкидлашича, Афғонистондан олиб келинганлар сариқ ёки қизил ранг билан белгиланадиган хавф гуруҳларига бўлиб чиқилган. «Бу ерда қарийб 30 минг киши текшириш жараёнидан ўтди, икки юзга яқин одам қизил хавф гуруҳига киритилган», — деган у.
Бундан ташқари, АҚШ қуролли кучлари шимолий қўмондонлиги бошлиғи, генерал Глен Ван Херк мамлакат ҳукумати Афғонистондан қочганларга ёрдам бериш дастурларини кенгайтириш ниятида эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ шу пайтгача 25 600 дан ортиқ афғонистонликга бошпана берган ва уларнинг ҳаммаси озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам олган.
Оқ уй 31 август куни ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тугаганини эълон қилган. АҚШ президенти Жо Байден мамлакат армиясининг тавсияларига асосланиб, эвакуация операциясини узайтирмасликка қарор қилган.
Аввалроқ АҚШ афғон қочқинлари орасидан вояга етмаган «келинлар»ни қидиришни бошлаганди. Шунингдек, АҚШ қўшинлари Афғонистонни бутунлай тарк этгани хабар қилинган.