«Айда» тўфонидан кейин Мексика кўрфазида нефть сизиб чиқишни бошлади

«Айда» тўфонидан кейин Мексика кўрфазида нефть сизиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «Region Plus»

Айтилишича, нефтнинг қаердан сизиб чиқаётгани ҳали аниқланмаган. Тахминларга кўра, нефть сув ости қувуридан оқиб чиққан. Суюқлик қирғоқ бўйлаб 20 километргача ёйилган. «Clean Gulf Associates» нефть тўкилишига қарши курашувчи нотижорат ташкилоти ҳодисанинг оқибатларини бартараф этиш учун қирғоқ бўйига тўсиқ ўрнатган. АҚШ Соҳил хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, нефтни тозалаш учун махсус гуруҳлар ва кемалар жалб қилинган. Ҳозирча сув атиги 160 литрга яқин суюқликдан тозаланган.

Фото: «Associated Press»

Қайд этилишича, суюқлик тахминан Луизиана штатининг Порт-Фуршон шаҳридан 3 километр жанубда сизиб чиққан. Таъкидланишича, у Хьюстондаги «Talos Energy» компаниясига тегишли сув ости қувуридан оқиб чиқаётган бўлиши мумкин. Бу компания ҳозирча қувур ёрилганини тасдиқламаган. Лекин ўз маблағи ҳисобидан сув остига шўнғувчилар гуруҳини ёллаган. Бундан ташқари, улар «Clean Gulf Associates» компаниясига пул тўлаган.

Фото: «Associated Press»

Аввалроқ дунёнинг энг йирик нефть қувури жиддий хавф остида экани айтилганди. Шунингдек, Мексика кўрфазида сув остида Мексиканинг «Pemex» нефть-газ компаниясига тегишли қувур линиясида кучли ёнғин содир бўлган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023