Глобал исиш хавфли вирусларни юзага чиқариши мумкинлиги айтилди
Глобал исиш ва абадий музларнинг эриши инсоният учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатга олиб келадиган вирусларнинг юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда тинчлик бўйича «Нобель» мукофоти совриндори Рае Квон Чунгга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Сибир тайгаси ва тундрасидаги музларнинг эриши оқибатида ушбу минтақада «ухлаб ётган» қадимий касалликлар ва вируслар яна уйғониши мумкин.
«Тарихдан олдинги даврда ёки юз минглаб йиллар илгари мавжуд бўлган вируслардан айнан қайси бири яна пайдо бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиб бўлмайди. Аммо улар қайтади. Ишончим комилки, уларнинг орасида биз илгари ҳеч қачон учратмаган вируслар ҳам бўлади», — деган олим исоният бундай қийинчиликларга тайёр туриши ва уларга тезда жавоб бериши кераклигини қўшимча қилган ҳолда.
Маълумот ўрнида, Гарвард университети олими Али Аҳмад атом электр станцияларида авариялар сонининг кўпайишини глобал исиш билан боғлиқ деб айтганди.
Маълум бўлишича, тадқиқотчи сунгги ўттиз йилдаги иқлим ўзгариши оқибатида атом электр станцияларида авариялар кўпайганини таҳлил қилган. Тадқиқот натижасига кўра, глобал исиш станциялар учун хавфли бўлиб чиққан. Аҳмаднинг ҳисоб-китобларига кўра, носозликлар даражаси ҳар бир реактор учун йилига 7 мартадан кўпроққа ошган.
Айтилишича, олим тадқиқотида фақат иқлим исиши оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олган. Табиий офатлар, жумладан, зилзила ёки цунами туфайли юзага келган узилишларни эса инобатга олмаган.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсониятни глобал исиш хавфидан огоҳлантирганди. Шунингдек, глобал исиш ёз ойларидаги ўлим кўрсаткичини қанчага оширгани маълум бўлган.