Навоийдаги 30 та мактабда битирувчиларнинг барчаси талаба бўлди
Навоий вилоятидаги 30 та умумтаълим мактабида битирувчиларнинг тўлиқ қисми олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Унда айтилишича, вилоятдаги 30 та умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўлиқ олий таълим муассасаларига қабул қилинган. Улар қуйидагилар:
- Навоий шаҳридаги Навоий-Қоракўл мактаб-интернати;
- Нурота туманидаги 16, 17, 28, 37, 39, 44, 47, ва 52-мактаблар;
- Хатирчи туманидаги 29, 47, 62, 82 ва 88-мактаблар;
- Учқудуқ туманидаги 2, 6, 8, 11 ва 14-мактаблар;
- Томди туманидаги 1, 4 ва 17-мактаблар;
- Кармана туманидаги 24 ва 29-мактаблар;
- Қизилтепа туманидаги 16 ва 40-мактаблар;
- Ғозғон шаҳридаги 3-мактаб;
- Зарафшон шаҳридаги 5-мактаб;
- Навбаҳор туманидаги 23-мактаб;
- Конимех туманидаги 21-мактаб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп абитуриент талаба бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ижод мактабларининг 98 фоиз битирувчиси талаба бўлгани маълум қилинган.