14:14 | 05.09.21 719

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп абитуриент талаба бўлгани аниқланди

ОТМларга 2021 йилда 179 352 нафар абитуриент қабул қилинган

Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йилига қайси вилоятдан энг кўп абитуриент ўқишга тавсия қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, 179 352 нафар абитуриент талабаликка тасвия қилинган. Ҳудудлар кесимида талаба бўлган абитуриентларнинг сони бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари етакчилик қилган. Бу ушбу ҳудудларда умумий абитуриентлар сонининг кўплиги билан боғлиқ.

Қайд этилишича, талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича ҳудудлар кўрсаткичи қуйидагича:

  • Самарқанд — 18 989 нафар;
  • Қашқадарё — 18 595 нафар;
  • Фарғона — 17 698 нафар;
  • Тошкент вилояти — 13 907 нафар;
  • Бухоро — 13 640 нафар;
  • Қорақалпоғистон — 13 546 нафар;
  • Сурхондарё — 13 331 нафар;
  • Наманган — 12 111 нафар;
  • Жиззах — 11 012 нафар;
  • Хоразм — 10 742 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 10 740 нафар;
  • Андижон — 10 084 нафар;
  • Навоий — 9187 нафар;
  • Сирдарё — 5770 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ тест синови натижалари бўйича мурожаат билан чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда абитуриентлар учун апелляция бериш тартиби эълон қилингани ва Ўзбекистон олийгоҳларида 1-босқич талабалари учун ўқув дарсларининг бошланиш куни ўзгаргани маълум қилинган.