Қирғизистонда уйларни сомондан қуриш бошланди — видео
Қирғизистонда бирорта ҳам ғишт ишлатмаган ҳолда фақат сомондан уйлар қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Мир 24» телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда қурилиш майдонида цемент ўрнига лойдан фойдаланилмоқда. Асосий қурилиш материали ёғоч рамкалар билан ўраладиган сомон тўпламлари бўлиб, битта уйга ўртача 700 тагача сомон тўплами керак бўлади. Телеканал маълумотларига кўра, Бишкекдаги бундай уйлар ҳозирда мавжудларидан икки баравар арзонга тушади.
«Бундай уйларда одамлар хавфсиз бўлади. Сомонли уйлар ёнғинга, зилзилага чидамлидир», — дейди қурувчи Ойбек Шаршенбоев.
Қайд этилишича, бундай уйлар хавфсиз экани таъкидланаётганига қарамай, айни пайтда харидорлар ёнғин ва кемирувчилардан қўрқмоқда. Бироқ мутахассисларнинг айтишича, барча техник жараёнларга амал қилинадиган бўлса, қурилиш пайтидаги хавф даражаси шунчалик паст бўлади.
Аввалроқ Қирғизистонда «Социал-демократлар» партияси раҳбарининг машинаси ўққа тутилгани айтилганди. Шунингдек, Қирғизистонда бош вазирга ёмон йўллар сабаб эски машинада юриш таклиф қилинган.