Аҳмад Масъуд Панжшердаги вазият ҳақида нутқ сўзлайди — ОАВ

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатаётган кучлар раҳбари Аҳмад Масъуд вилоятдаги вазият бўйича нутқ сўзлайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Қаршилик кучлари вакили Али Маисам Назарийнинг сўзларига кўра, айни пайтда Масъуд хавфсиз жойда бўлиб, вилоятдаги вазият бўйича нутқ сўзлашга тайёрланмоқда. 

Шунингдек, маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракатининг Панжшерни эгаллагани ҳам ёлғон маълумотдир. Айни пайтда қаршилик кучлари ҳаракатга қарши жангни давом эттирмоқда.

«‘Толибонʼ ҳаракатининг Панжшерни қўлга олгани ҳақидаги баёноти ёлғон. Биз Афғонистон халқини ҳаракатга қарши адолат ва эркинлик тикланмагунча курашишда давом этишимизга ишонтирамиз”, дейилади қаршилик кучларининг Twitter’даги баёнотида.

Маълумот ўрнида, ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистоннинг Панжшер вилояти бутунлай «Толибон» ҳаракати назорати остига ўтганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, қаршилик кучларининг бир қисми жангларда мағлуб бўлган, бошқалари қочиб кетган. Ҳаракат вилоят эгаллангач, аҳолига зулм ўтказмаслигини айтган.

«Душман ёлланма аскарларининг охирги таянч пункти — Панжшер вилояти тўлиқ қўлга киритилди. Сўнгги пайтларда мамлакатда тўлиқ хавфсизликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳам ўз натижасини берди ва Панжшер вилояти Ислом Амирлигининг тўлиқ назоратига ўтди» — дея таъкидлаган «Толибон» ҳаракати матбуот котиби Мужоҳид Twitter’даги саҳифасида.

Аввалроқ Аҳмад Масъуднинг Тожикистонга қочиб кетгани айтилганди. Шунингдек, Аҳмад Масъуд армияси Тожикистон билан чегарада «Толибон»га ҳужум қилгани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023