Асл рангига қайтган «Биг Бен», якунланган Паралимпия ўйинлари, Кореядаги динозаврлар кўргазмаси — 6 сентябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нью-Деҳлида ҳиндларнинг эътиқоди бўйича худоси ҳисобланган Ганеш шарафига ўтказилаётган байрамда ҳайкални кўтариб олган бола.

Жанубий Кореяда 1 октябрда старт оладиган динозаврлар кўргазмаси учун ўрнатилган динозаврлар макетлари.

Халқ Гвинеяда ҳарбийлар томонидан ўтказилган давлат тўнтариши оқибатида президент Альфа Конденинг «ағдарилишини» нишонламоқда.

Мехикодаги Сан Франсиско де Асис черковида дам олиш учун тўхтаган муҳожирлар.

Бугун дунёнинг турли минтақаларида янги ўқув йили бошланди. Испаниядаги мактаблардан бирида боласини олиб борган она ва мактабда қолишни истамаётган болакай. Ҳа, ширин уйқудан уйғониб мактабга бориш қийин.

Венецияда тарихий Регата-2021 қайиқлар спектакли бўлиб ўтди.

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида жойлашган «Биг Бен» соати миллари 2017 йилдан буён олиб борилган реставрация ишлари натижасида ўзининг асл рангларига қайтди.

Япония пойтахти Токиода ўтган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Ёпилиш маросимидан олинган суратлардан баъзиларини ҳавола этамиз.


Япониялик спортчилар Паралимпия ўйинлари ёпилиш маросимида японча «Arigato», яъни «Раҳмат» деган ёзувни кўтариб чиқишди. Сизга ҳам «Arigato»!