«Бизнинг оила аъзоларимиз ўлдирилди» — Аҳмад Масъуд

Панжшер қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд афғон халқига видеомурожаат ёзиб, унда аҳолини «Толибон» ҳаракатига қарши исён кўтаришга чақирди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «AFP»

Масъуднинг сўзларига кўра, хорижий кучлар мамлакатда «Толибон» билан биргаликда жанг қилмоқда.

«Чет элда ёки мамлакатнинг қаерида бўлишингиздан қатъий назар биз сизни ватанимизни озод қилиш ва улуғлаш учун умумий қўзғолон бошлашга чақирамиз», — деган у ўз мурожаатида.

Қаршилик фронти раҳбари «Толибон» Кобул устидан назорат ўрнатганидан ва Панжшер қўлга олинганини эълон қилганидан кейин Афғонистон халқаро изоляцияда қолиши мумкинлигини истисно қилмаган. Шунингдек, у уруш тугамагани, Панжшерда толибларга қарши кураш давом этаётганини қайд этган.

«Миллий қаршилик фронти ўз қадр-қиммати, ҳаёти, мустақиллиги, эркинлиги ва адолатини ҳимоя қилиш учун ‘Толибон’га қарши курашни бошлади. Уламолар томонидан берилган декларациясини қабул қилмаган ‘Толибонʼ ўз ҳужумларини бошлади, оқибатда кўплаб ватандошларимиз, жумладан, бизнинг оила аъзоларимиз ҳам ўлдирилди. Бизнинг оила аъзоларимиз, бошқалар каби, шараф, имон ва Афғонистон учун курашди ва ўлди», — деган у.

Шунингдек, Масъуд афғон халқини Афғонистон келажаги учун «Толибон»га қарши кураш олиб боришга чақирган.

«Биз қуролли кураш олиб бора оладиганлар билан елкама-елка турамиз. Намойишга келганлар билан бақиришга қўшиламиз ва улар билан ҳам елкама-елка турамиз ва ватанимизни қутқариш учун охиригача бирга бўламиз. Ишонамизки, ғалаба муқаррар ва ҳеч бир куч халқ ҳокимиятига тўсқинлик қила олмайди», — деган у.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд Панжшердаги вазият ҳақида нутқ сўзлаши маълум қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Аҳмад Масъуд билан келишишдан бош тортгани айтилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео