«Болаларни олти ёшдан мактабга 100 фоиз қабул қилиш керак» — Мақсуда Ворисова
Тошкент шаҳрида 6 сентабрь, душанба куни Халқ демократик партиясининг навбатдаги ХII қурултойи бўлиб ўтди. Унда президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловолди дастурини эълон қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Унинг айтишича, пенсия зарурий эҳтиёжларни тўлиқ қоплаши керак. Хусусан, пенсия тайинлаш мезонлари тушунарсиз, яъни энг кучдан қолаётган меҳнатининг сўнгги 5 йили инобатга олинишини, бола парвариш қилган она ҳам иш стажига эга бўлиши кераклигини ва босқичма-босқич пенсияда солидар тизимдан воз кечиш кераклигини таъкидлаган.
«Ногиронлиги бўлган шахслар ишлайдиган корхоналарга давлат буюртмасини бериш, субсидия ажратиш керак. Ногиронлиги бўлган шахсни тарбия қилган оилаларга ҳақли ижтимоий нафақа тайинлаш керак. Ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиши кафолатлари тўғрисида қонун қабул қилинишига эришиш лозим», — деди президентликка номзод.
Шунингдек, у ҳашамат солиғини ташкил этиш, табақалаштирилган солиқ тизимига ўтишни, камбағаллар сонини беш йилда 2 баробар камайтириш ва хориждаги мигрантлар ҳуқуқий ҳимояси учун «Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун зарурлиги айтган.
Мақсуда Ворисованинг сўзларига кўра, стратегик аҳамиятга эга корхоналарда давлат улушининг камида 50 фоизи сақлаб қолинади. Бундан ташқари, фуқароларнинг даромадларини декларация қилинади.
«Ижтимоий аҳамиятли товарлар нархи шаклланиши устидан давлат назорати ўрнатилади. Шу билан бирга, ишчи кучи кам бўлган ҳудудга кўчиб ўтган оилаларга давлат кўмаги берилади. Яна бир муаммо уй-жой масаласида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, болалар уйи тарбияланувчилари устувор имкониятга эга бўлиши керак», — деди Мақсуда Ворисова.
Номзоднинг сайловолди дастурида сифатли тиббий хизмат давлат томонидан кафолатланиши, соғлиқни сақлаш тизимини «аҳоли жон бошига» ва «даволанган ҳолатига кўра» тамойили билан молиялаштирилиши, шунингдек, шифокорлар маошини 2023 йилгача икки баравар оширишини қайд этган.
«Олти ёшдан болаларни мактабга 100 фоиз қабул қилиш керак. Ўқувчилар бепул овқатланиши, жамоат транспортидан фойдаланиши, талабалар ётоқхонаси масаласи эса давлат шерикчилиги асосида қурилган янги жойлар билан ечилади», — деди у.
Қайд этилишича, қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан кўрсатиладиган номзоднинг Сайловолди дастури тасдиқланган.
Мавзуга доир:
«Партиямиз сайловда ғалаба қилишни орзу қилади» — Мақсуда Ворисова
Аввалроқ ХДП президентлик сайловида илгари сурган номзодини маълум қилгани ва Мақсуда Ворисова президентликка номзод сифатида тасдиқланганди.