Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга қанча ўқувчи қабул қилингани очиқланди
Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин ўқувчи борди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ўқув йилида 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланган. Шунингдек, 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғаси топширилган.
Таъкидланишича, биринчи қўнғироқ тадбирлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда тадбиркорлар ҳамда давлат идора раҳбарлари ҳам иштирок этган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари натижаси қачон эълон қилиниши маълум қилинган. Шунингдек, ХТВ тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга ҳозиргача қанча ўқувчи ҳужжат топширгани очиқланган.