Ўзбекистонда 4 йилда суд маҳаллий ҳокимларнинг нечта қарорини ноқонуний деб топгани очиқланди
Ўзбекистонда 4 йилда судлар томонидан маҳаллий ҳокимларнинг 7680 та қарори ноқонуний деб топилган. Бу ҳақда «Расмий хабарлар» маълум қилди.

Тараққиёт стратегияси маркази тақдим этган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ҳамда ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш амалиёти йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, 2017–2020 йилларда судлар томонидан маҳаллий ҳокимликлар қарори устидан кўриб чиқарилган 17 402 та ишдан 7680 тасида маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарор ҳақиқий эмас деб топилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил бошидан бери қанча судья ишдан бўшатилгани ва Президент фармони билан Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилгани хабар қилинган.
