Қирғизистон президентини хон деб эълон қилиш таклиф қилинди — ОАВ
Қирғизистон президенти Садир Жапаровни хон деб эълон қилиш таклиф қилинди. Бу ҳақда «Независимая газета»га таяниб, «K News» хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур таклиф давлат раҳбарининг содиқ иттифоқчиси, иқтисод ва молия вазири Оқилбек Жапаров томонидан берилган. Жумладан, у «Қирғизистон қутқарувчиси, қирғиз халқининг хони, миллат ҳукмдори» унвонини беришни таклиф қилган. Бу эса халқ орасида мамлакат инқирозга юз тутаётгани, ёқилғи қимматлашаётгани, товарларнинг нархи яна кўтарилгани, расмийлар эса ваъдалар бериб, яна икки йил сабр қилишни таклиф қилиши фонида халқ орасида кескин норозиликни келтириб чиқараётгани таъкидланган.
Аввалроқ Қирғизистон собиқ президенти Садир Жапаровни кескин танқид қилганди.
«Нега Сооронбай Жээнбеков билан бирга мамлакатни октябрь воқеаларига олиб келганлар бугун аввалгидек хавфсизлик кучларини ҳам, мамлакат иқтисодиётини ҳам бошқаради? Ва энди улар мамлакатни қаергача олиб боради? Нега 5 октябрда халқ билан майдонда бўлганларга қарши иш қўзғатилади, халққа ўқ узишга буйруқ берганларга эмас? Янги ҳукуматга бундай саволлар жуда кўп. Сиз буни тўғри тушунишга уриниб кўришингиз ёки бунга кўз юмишда давом этишингиз мумкин. Лекин кўзингизни юмиб, порлоқ келажак ўрнига сиз мамлакатни дафн маросимига олиб келишингиз мумкин. Мустақиллик куни ва кейинги кунларда президент Садир Жапаров, одамлар ҳали ҳам унга ишонган экан, бу ҳақда кеч бўлмасидан яхшилаб ўйлаб кўриши керак», — деган эди у.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президентига мамлакат аҳолисининг неча фоизи ишониши маълум бўлганди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан чегарадаги муаммолар ҳали ҳал қилинмаганини айтганди.
