Тошкентда янги метропоездлар ишга туширилди
Тошкент шаҳрида тақдимоти бўлиб ўтган янги поездлар 6 сентябрь куни ишга туширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги поездларнинг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишида учта ҳаракат таркиб ўз ишини бошлаган. Қолган иккита метропоезд яқин орада шу йўналишда ишга тушади.
Таъкидланишича, энди Чилонзор йўналишида эрталабки тиғиз вақтда соат 07:30 дан 9:00 гача поездлар орасидаги интервал 3 дақиқани ва кечқурунги тиғиз вақтда 16:30 дан 19:30 гача 4 дақиқани ташкил этади.
Аввалроқ Тошкентда янги метропоездларнинг тақдимоти бўлиб ўтгани ва Ўзбекистонга Россиядан 20 та янги метро вагони юборилгани хабар қилинган.