«‘Адолатнинг кўзи кўр бўлади’, деганда ‘Адолат’ партияси назарда тутилганмикан?»

«Миллий тикланиш» демократик партияси лидери Алишер Қодиров ўз сайловолди дастурини «Адолат» социал-демократик партиясидан кўчиргани ҳақида хабар берилганди. «Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати айбловларга жавоб қайтарди.

Фото: «Миллий тикланиш» демократик партияси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Миллий тикланиш» партияси Алишер Қодировнинг сайловолди дастурни кўчирганликда айбланишига қуйидагича жавоб берган:

«Биринчидан, Алишер Қодировнинг дастурида судларни бирлаштириш ҳақида умуман гапирилмаган. ‘Адолатнинг кўзи кўр бўлади’, деганда ‘Адолат’ партияси назарда тутилганмикан? Дастурда Халқ қабулхоналарини маъмурий судлар тизимига қўшиб юбориш ёки уларнинг негизида бепул юридик маслаҳатхоналар ташкил қилиш таклиф қилинган.

Иккинчидан, Тергов қўмитасини тузиш ва жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказиш ғоялари ‘Миллий тикланиш’ демократик партиясининг 2020–2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурига киритилган».

Таъкидланишича, партия аввалги сайловларда бошқа рақибларнинг ғоялари «Адолат» социал-демократик партиясини «жонлантириш» учун кўчирилганини қайд этган:

«Ким ғоя ўғриси, бир ўрганиб кўриш керак?! Аввалги тизимда, яъни дастурларни ‘кимлардир’ ёзиб берадиган даврларда ‘…бу ғоя адолатчиларга кўпроқ тўғри келаркан, суд-ҳуқуқ уларнинг мавзуси’ деб, ‘Адолат’ социал-демократик партиясининг камсуқум, қармоққа илинадиган нарсаси йўқ дастурини жонлантириш учун кўчириб қўйилган бўлиб чиқмаса эди… Журъатларига шубҳам бор, гувоҳлар саломат.

Бу ғоялар учун ‘Миллий тикланиш’ раиси қамоқхоналарга кириб, вазирликлар билан ‘жанжаллашиб’ юрган кезларда адолатнинг ягона ҳимоячиси бўлишга даъвогарлик қилаётган партиянинг раиси саломатмиди? Ёки бегона ғоя барибир бегоналигини қилганмикан?».

Таъкидланишича, «Миллий тикланиш» рақиб партияга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилган:

  • «Президентликка даъвогар мамлакатдаги долзарб муаммоларни бошқа партиянинг масаласи, деб ёндашадими?»
  • «Партиянинг қарашларига зид бўлмаган барча мавзуларда ўз ечимларини таклиф қилишдек табиий нима бор?»
  • «Дастур ва ташаббусларга ‘Адолат’часига ёндашилса, президентликка номзодини сўнгги бўлиб тасдиқлайдиган партия номзодининг дастурида кўчирилмаган нима бўлади?».

Мурожаат «Адолат синмайди, лекин ўйламасдан гапираверса, ‘Адолат’ синади», сўзлари билан тугаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ демократик партияси «Миллий тикланиш» партиясининг «дўппи челленж»ини танқид қилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Экология партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг экология муаммоларига бағишланган йиғилишига муносабат билдиргани ва «Адолат» партиясидан президентликка номзоди қўйилган партия раиси сайловолди дастури ҳақида гапиргани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда