Афғонистон пойтахтида намойишга чиққан аёллар ҳибсга олинди — видео

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жойлашган Покистон элчихонаси олдида бўлиб ўтган намойишларда қатнашган аёллар калтакланди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракати аъзолари намойишда қатнашган бир қанча иштирокчиларни, жумладан, журналистларни ҳибсга олган. Халқаро амнистия ташкилоти Кобулдаги намойишчилар ва журналистларга нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканини очиқлаган.

Ташкилотнинг билдиришича, тинч намойишларда қатнашиш эркинлиги фуқаро ҳуқуқларидан бири бўлиб, «Толибон» ҳаракати буни ҳурмат қилиши ва одамларга ўз ҳуқуқларидан фойдаланишига рухсат бериши керак. 

Қайд этилишича, бу норозилик намойишида юзлаб эркак ва аёл қатнашган. Улар «Покистонга ўлим» ва «Яшасин Афғонистон халқи» шиорларини айтган. Намойишчилардан бирининг айтишича, қатнашчилар президент саройи ёнига боришни режалаштирган бўлган, аммо ҳаракат вакиллари жараёнда қатнашган бир қанча эркак ва аёлларни ҳибсга олиб, номаълум жойга олиб кетган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳибсга олинган журналистларнинг  барчаси қўйиб юборилган. «Толибон» ҳаракати Кобулни эгаллаб олганидан буён биринчи марта Ҳиротда аёллар ўз ҳуқуқларини талаб қилиб намойишга чиққан, кейинчалик намойишлар Кобул ва Балхга ҳам тарқалган.

Аввалроқ Афғонистонда «Толибон» ҳаракатига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтгани хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати олийгоҳларда ўқувчи аёлларга оид буйруқ чиқаргани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда