АҚШ тарихида биринчи марта президент рафиқаси Оқ уйдан ташқарида ишлашни бошлайди

АҚШ тарихида илк марта президент рафиқаси Оқ уйдан ташқарида иш бошлаши маълум бўлди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Фото: «Associated press»

Маълум бўлишича, Жо Байденнинг рафиқаси коллежда академик ёзишдан дарс беради. Бу билан у мамлакат биринчи хонимларининг 231 йиллик анъанасини бузган ҳисобланади.

Таъкидланишича, АҚШ биринчи хоними Жилл Байден 7 сентябрдан Шимолий Виржиния жамоатчилик коллежида инглиз тили ўқитувчиси сифатида иш бошлайди. Шундай қилиб, у тарихда тўлақонли фаолият юритадиган биринчи АҚШ президенти рафиқасига айланади.

«Сиз алмаштира олмайдиган баъзи нарсалар бор ва мен дарсга қайтишни сабрсизлик билан кутаман», — деган Жо Байденнинг рафиқаси. Шунингдек, биринчи хоним ҳар доим ўз карьерасини қуришни хоҳлаганини таъкидлаган. Қайд этилишича, Жилл Байден фаолияти давомида иккита магистрлик ва докторлик илмий даражасини олган. 2009 йилда Жо Байден вице-президент бўлганидан сўнг у жамоатчилик коллежида иш бошлаган. Ҳатто турмуш ўртоғининг президентлик кампанияси пайтида ҳам Жилл дарс беришда давом этган.

Аввалроқ Байден конференциялар залида адашиб қолганди. Шунингдек, журналистлар билан мулоқот вақтида Байденнинг микрофони ўчириб қўйилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023