Жанубий Корея ўзининг янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди —ОАВ
Жанубий Корея ўзининг янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Маълум қилинишича, шу тариқа Жанубий Корея АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Хитой ва КХДРдан сўнг мазкур қуролга эга дунёдаги саккизинчи мамлакатга айланган. Таъкидланишича, сув ости баллистик ракетасининг синови август ойида Жанубий Корея мудофаасини ривожлантириш агентлиги раҳбарлигида ўтказилган. Ҳарбий манбалар бир қатор синовлардан сўнг баллистик ракеталар оммавий ишлаб чиқарилишини ва унга «Хёнмо 4-4» номи берилганини қайд этган.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ўз баллистик ракетасининг синовлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқламаган, лекин рад ҳам этмаган. Улар хавфсизлик нуқтаи назаридан маълумотни ошкор қила олмаслигига ишора қилган.
Аввалроқ дунёда қанча ядровий синовлар ўтказилгани маълум бўлганди. Шунингдек, БМТ бош котиби Шимолий Кореяга ядровий қурол масаласида мурожаат қилганди.