Шотландияда Британиядан мустақил бўлиш учун референдум ўтказилиши мумкин
Шотландия ҳукумати 2023 йилда Буюк Британиядан мустақил бўлиши учун қайта референдум ўтказиши мумкин. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Маълум бўлишича, мамлакатнинг биринчи вазири ва ҳукумат бошлиғи Никола Стерджен овоз бериш жараёни коронавирус тарқалиши билан боғлиқ инқироз тугагандан кейин ўтказилишини айтган. Аввалроқ иккинчи мустақиллик референдумини ташкил этиш бўйича ишлар тўхтатиб қўйилгани айтилган. Бундан ташқари, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Шотландия мустақил давлатга айланган тақдирда, АҚШ ёки Франция ҳарбий базаларида ядровий сувости кемаларини жойлаштиришнинг махфий режаларини ишлаб чиққанини хабар қилган.
Май ойида парламент сайловларида ғалаба қозонган Шотландия миллий партияси етакчиси Никола Стерджен мустақиллик бўйича янги референдум ташкил этишга ваъда берган. 2014 йилда ҳам Шотландияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилган. Ўшанда аҳолининг 55 фоиздан ортиғи Буюк Британия таркибида қолишга овоз берган.
Аввалроқ Шотландияда ҳайвонларнинг қадимий суратлари топилганди.