Сирдарёда аёлни фоҳишалик учун Россияга юбормоқчи бўлган эркак ушланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида аёлни фоҳишалик қилиш учун Россияга юбормоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро С.Ў. Россиядаги таниши Ф.Н. билан келишиб, Н. исмли аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланган.

Таъкидланишича, С.Ў. унга Тошкент–Домодедова йўналиши бўйича авиачипта харид қилиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада 3 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган шахс қўлга олингани маълум қилинган. Шунингдек, Тошкентда қизларни Дубайга фоҳишалик қилиш учун сотиб юборган аёл суд қилингани ҳақида хабар берилган.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023