Сурхондарёда «Сobalt» уриб юборган «Matiz» ағдарилиб кетди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 7 сентябрь куни «Matiz» «Сobalt» уриб юбориши оқибатида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Термиз шаҳри Алишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган ҳудудда 7 сентябрь куни «Сobalt» автомобили «Matiz» машинасининг орқа ўнг томонига бориб урган. Оқибатда «Matiz» ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда «Nexia» йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда «Nexia-3» билан тўқнашган «Matiz» ағдарилгани ва Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетгани маълум қилинган.