Танзила Норбоева Австрияда парламентларнинг аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди
Сенат раиси Танзила Норбоева 6 сентябрь куни Венада Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, йиғилишда пандемия оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатларни пандемиядан сўнг тиклашда аёлларнинг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинган ҳамда долзарб масалаларга парламентнинг самарали таъсир чоралари кўриб чиқилган. Саммитда Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, мамлакатда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар қайд этилган. Парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган. Дунё мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарлари иштирокидаги тадбир Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилади.
Аввалроқ Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқот форуми Танзила Норбоева ҳам иштирок этиши хабар қилинган. Шунингдек, Сенат раиси гендер тенглик масалалари бўйича Франциядаги халқаро форумда иштирок этгани маълум қилинган.