Алмазбек Атамбаевнинг машинасига ўқ узган эркак бўйича маълумот берилди
Қирғизистонда 2020 йил 9 октябрь куни майдонда бошланган тартибсизликлар пайтида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг машинасига ўқ узган эркак бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Депутат Ирина Карамушкинанинг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган эркак топилмаган. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу одамни топишни сўраб бир нечта сўровлар юборилган. Бироқ тергов ҳеч нарса қила олмаган.
«Гарчи у барча видеоларда ёзилган бўлса ҳам тергов бу одамни топа олмайди?! Нега у ўқотар қурол билан майдонда эди?» — деган Ирина Карамушкина.
Маълумот ўрнида, Бишкекдаги 9 октябрь куни содир бўлган Ала-Тоо майдонидаги митинг пайтида номаълум шахс Алмазбек Атамбаев ўтирган машинага тўппончадан ўқ узган. Воқеа видеога олинган. Судгача бўлган ишлар Қирғизистон Жиноят кодексининг «Оммавий тартибсизликлар» моддасига биноан бошланган, аммо ҳозирча ҳеч ким ушланмаган.
Аввалроқ Алмазбек Атамбаевнинг саломатлиги борасида эксперт хулосаси эълон қилинганди. Шунингдек, унга нисбатан Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш бўйича жиноят иши очилган.