Андижонда чорраҳада «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашиб кетди — фото
Андижон вилояти Асака туманида 8 сентябрь куни чорраҳада «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 07:30 атрофида Асака тумани Бобур маҳалласи Карвонсарой кўчаси ҳудудидан ўтган Асака–Марҳамат автомобиль йўлининг Карвонсарой ва Шинам кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.

Аниқланишича, Шаҳрихон туманида яшовчи 29 ёшли Ж.Ҳ. бошқарувидаги «Cobalt» автомашинаси чорраҳадан чап томонга бурилаётган вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 33 ёшли М.Р. бошқарувидаги «Lacetti» билан тўқнашган. Оиқбатда автомашиналарга зарар етган.

Аввалроқ Сурхондарёда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашгани маълум қилинган. Шунингдек, Жиззахда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб юк машинаси ағдарилиб кетгани ва салондаги эркак вафот этгани хабар қилинган.
