Путин ва Лукашенко икки давлат бирлашиши ҳақидаги масалани муҳокама қилади

Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда қайси масалаларни муҳокама қилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Песковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари кўп йиллар давомида давом этиб келаётган интеграция масалаларини муҳокама қилади.

«Ҳар сафар интеграция жараёнлари президент Путин ва Лукашенко ўртасидаги икки томонлама учарашувда кун тартибининг асосий мавзуларидан бирига айланади. Мен бу сафар ҳам интеграция жараёнлари муҳокама қилинишидан шубҳаланмайман. Лекин президентлар матбуот анжуманида нима дейишларини, келинг, кутамиз», — деган Путиннинг матбуот котиби.

Шунингдек, Песков бу жуда мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, кўп йиллар давомида бу бўйича интенсив ишлар олиб борилганини айтган.

«Ҳамма интеграция масалалари бўйича ишлар тезроқ содир бўлишини хоҳлайди, лекин кўпчилик вазиятни ақл билан баҳолайди. Ва бу борада қандайдир ютуқларни сезмаслик мантиқсиз бўларди», — дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ Лукашенко Беларусь Россия таркибига кирадими деган саволга жавоб берганди. Шунингдек, Лукашенко қачон президентликдан кетишини айтганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди