Жиззахда юк машинаси портлади — видео
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 8 сентябрь куни ҳаракатланаётган юк машинаси портлаб кетди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 06:00 атрофида туман ҳудудидаги газ қуйиш шохобчасидан чиққан «Газель» юк машинаси портлаб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлнинг чап томонида ўрнатилган бетон тўсиққа урилган.
Мазкур ҳодиса сабаб ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Самарқандда газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ» портлаши оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида «Nexia-1» газ баллони портлагани хабар қилинган.