Осиё давлатларидан бири «Толибон» ҳаракати билан мулоқот қилиш учун Қатарга махсус вакил юборди
Япония ҳукумати Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқот ташкил этиш учун ҳаракатнинг сиёсий идораси жойлашган Қатар пойтахти Доҳага махсус элчи юборди. Бу ҳақда «Kiodo»га таяниб, «Gazeta» хабар берди.

Таъкидланишича, «Толибон» ҳаракати билан амалий алоқаларни ташкил этиш учун Япония Қатар пойтахти Доҳага ҳукуматнинг расмий вакили Цукаса Уэмурани юборган.
«У нафақат ‘Толибонʼ ҳаракатининг сиёсий идораси, шунингдек, G7 ва манфаатдор давлатлар вакиллари билан ҳам алоқалар ўрнатади», — дея таъкидлаган Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Кацунобу Като Афғонистондаги воқеалар диққат билан кузатилаётганини қўшимча қилган ҳолда.
Маълумотларга кўра, Цукаса Уэмура бунгача Япониянинг Саудия Арабистондаги элчиси бўлган.
Аввалроқ Японияда малика оддий одамга турмушга чиқиш учун бойлигидан воз кечганди. Шунингдек, Япония бош вазири танқидлар сабаб истеъфога чиқишга қарор қилган.